Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятида қонунийлик ва шаффофлик масалалари муҳокама қилинди
2026-08-21 10:10:00 / Янгиликлар

☑️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида «Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш: назорат тадбирларида коррупциявий хавфларнинг олдини олиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
☑️Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсман девони ва вазирлик масъуллари иштирок этган мазкур тадбирда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назорат тадбирларини қонунчилик талаблари асосида ўтказиш, мансабдор шахсларнинг ваколат доирасидан четга чиқишининг олдини олиш, коррупциявий хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.
☑️Шунингдек, инспекторлар фаолиятида коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими, касбий этика ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Очиқ мулоқотда қонунийлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш юзасидан савол-жавоблар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.


