Грузияда ёшлар бандлиги бўйича илғор тажрибалар ўрганилди
2026-08-13 10:10:00 / Янгиликлар

✔️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева ҳамроҳлигида «Йилнинг энг ёш фаол ходими» республика кўрик-танлови ғолиблари — Дадахон Қуромбаев (Хоразм), Жавоҳир Муҳиддинов (Жиззах) ва Шахзодбек Абдуллаев (Наманган) Грузияда малака ошириш дастурида иштирок этди.
✔️Ташриф давомида делегация Грузиянинг Инновациялар ва технологиялар агентлиги (ГИТА), Тбилиси Теч Парк, Таълим, фан ва ёшлар вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигида бўлиб, стартап экотизими, сунъий интеллект, рақамли трансформация, замонавий касбларга тайёрлаш ва ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш бўйича илғор тажрибаларни ўрганди.
🤝 Б2Б ва Б2Г доирасидаги учрашувларда қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф замонавий ёндашувларни ўрганиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган самарали амалиётларни оммалаштиришга хизмат қилади.



