Ҳар бир шахс меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга.
2026-08-17 10:05:00 / Янгиликлар
Ҳар бир шахс меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга.

🚫 Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинс, ёш, миллат, тил, ижтимоий келиб чиқиш, мулкий ҳолат, мансаб, яшаш жойи, дин, эътиқод ва бошқа ишга алоқадор бўлмаган омиллар асосида чеклов ёки имтиёз бериш — камситиш ҳисобланади.
⚖️ Бироқ, ишнинг ўзига хос талаблари ёки алоҳида ҳимояга муҳтож шахслар (вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқалар) учун қўлланадиган асосли фарқлар камситиш ҳисобланмайди.
❗️ Агар шахс ўзини камситилган деб ҳисобласа, белгиланган тартибда шикоят қилиши ва суд орқали зарарларни қоплашни талаб қилиши мумкин.
➡️ Батафсил
