#Меҳнат_ярмаркаси Меҳнат ярмаркасида ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор
2026-07-30 13:00:00 / Янгиликлар

Янги Ўзбекистон шаҳарчаси чинакам бунёдкорлик масканига айланмоқда. Аҳолининг кўп қаватли уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий турар жойлар барпо этилмоқда. Бундай бунёдкорлик ишлари натижасида қурилиш корхоналарида малакали мутахассислар билан бир қаторда оддий юмушлар учун ҳам шартнома асосида ишловчи ходимларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан бугун УМС ГРОУП МЧЖ ҳудудида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади Давлатобод туманида истиқомат қилаётган ишсиз ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар ҳамда бошқа ишсиз аҳолини муносиб иш ўринларига йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат бўлди.
Вилоят ҳокими бошчилигида ўтказилаётган йиғилишларда ҳам фуқароларни иш билан таъминлашда, аввало, ҳудуднинг ички имконият ва ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича алоҳида топшириқлар берилмоқда. Мазкур меҳнат ярмаркаси ана шу вазифаларнинг амалий ифодаси бўлди.
Ярмаркада тумандаги барча маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз фуқаролар билан иштирок этди. Фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари таништирилиб, қурилиш объектларидаги меҳнат шароитлари, иш ҳақи, яратилган имкониятлар ва ижтимоий кафолатлар юзасидан иш берувчи корхона вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ярмарка якунида қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларни иш билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилди.
@НаманганБандлик





