Ёшлар бандлиги– устувор вазифа: Наманган шаҳрида 4 мингдан ортиқ бўш иш ўрни аҳолига таклиф этилмоқда
2026-07-28 10:25:00 / Янгиликлар

Иштирокчилар Наманган шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишди.
Тақдимот давомида таъкидланганидек, бугунги кунда Наманган шаҳрида 4 226 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, улар турли соҳа ва тармоқлар кесимида иш излаётган фуқаролар учун муносиб меҳнат имкониятларини яратмоқда.
Аҳолининг бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлардан тезкор ва қулай фойдаланишини таъминлаш мақсадида ушбу вакант лавозимлар Телеграм каналлари, махсус электрон платформалар ҳамда бошқа ахборот ресурслари орқали мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Бу эса иш излаётган фуқароларни ўз вақтида хабардор қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозоридаги очиқликни янада оширишга хизмат қилмоқда.


