«Долзарб 40 кунлик» тадбирлари янги босқичда амалга оширилмоқда
2026-07-29 14:20:00 / Янгиликлар

Наманган туманидаги «Қўрғонча» маҳалласида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи
З. Икрамов ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида хонадонбай ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур ўрганишлар доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг даромадини ошириш ва маҳаллани камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш билан бир қаторда, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ҳар бир хонадон томорқасини барқарор даромад манбаига айлантириш, аҳолига зарур агротехник тавсия ва амалий кўмаклар кўрсатиш, томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини кенг жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, «маҳаллабай» тизими асосида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни доимий даромад манбаига эга қилиш ҳамда уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳалла драйверидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ўз томорқаларида йилнинг ўн икки ойи давомида резавор ва бошқа даромадли экинларни етиштириш бўйича илғор, уста деҳқонлар тажрибасини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳудудда амалга оширилаётган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари белгиланган режа асосида изчил давом этмоқда.
@НаманганБандлик





