Пайшанба — Ёшлар куни
2026-06-24 15:10:00 / Янгиликлар

Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги "Кенгаш" маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш, мавжуд давлат дастурлари ҳамда яратилаётган имкониятлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ёшларни қийнаётган муаммолар тингланиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан масъуллар томонидан ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди. Бандликни таъминлаш ва даромад манбаларини яратишга қаратилган таклифлар муҳокама қилиниб, мурожаатларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар ҳамда келгусида ҳам бу каби очиқ мулоқотларни мунтазам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
