Андижонда камбағалликни қисқартириш ва бандлик лойиҳалари ижросини ўрганди
2026-07-24 17:15:00 / Янгиликлар

Андижонда камбағалликни қисқартириш ва бандлик лойиҳалари ижросини ўрганди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жураев Андижон вилоятида бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, Хўжаобод туманининг “Андижон” маҳалласи, Жалақудуқ туманининг “Ғалаба” ва “Таянч” маҳаллалари, шунингдек, Булоқбоши туманининг “Дўлана” маҳалласида бўлиб, янги лойиҳалар, ижара ерларидан ва томорқалардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Жойлардаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар ҳамда илгари сурилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, "Долзарб 40 кунлик" доирасида Андижон вилоятида ташкил этилган штаб фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, белгиланган вазифалар ижроси юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
