РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-07-24 10:30:00 / Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги спорт мактаблари ишчи-ходимларини турли тадбирларга мажбуран жалб қилинаётгани юзасидан тарқалган мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Ўрганиш натижалари ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда кўрилган чоралар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.
