Бухоро тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
2026-11-17 13:35:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очиловнинг навбатдаги сайёр қабули Истиқбол маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб, мавжуд муаммо ва таклифларини бевосита туман ҳокимига баён этдилар.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланиб, ҳар бир масала юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди. Мурожаатларни жойида ўрганиш, уларни қонуний тартибда ҳал этиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Хусусан, фуқаролар томонидан ижтимоий масалалар, инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, коммунал хизматлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, имконияти мавжуд масалаларни жойида ҳал этиш, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни эса тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиш ва қонуний тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.
Бундай сайёр қабуллар аҳолининг муаммо ва таклифларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда мурожаатларнинг амалий ечимини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, ҳар бир ечим ортида эса инсон қадри мужассам.









