Бухоро туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-10-06 14:35:00 / Янгиликлар

Бухоро туман ҳокими Анваржон Очиловнинг навбатдаги сайёр қабули Қўшходим маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб, муаммоларини бевосита туман ҳокимига баён этдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳар бир масала юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди. Мурожаатларни жойида ўрганиш, уларни қонуний тартибда ҳал этиш ва ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фуқаролар томонидан, хусусан, ижтимоий масалалар, инфратузилма, ободонлаштириш, коммунал хизматлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими Анваржон Очилов ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатларни эса тегишли мутасаддиларга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларини бевосита маҳалланинг ўзида ўрганиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва мурожаатларнинг амалий ечимини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри мужассам.









