Бухоро тумани: Истиқбол маҳалласида ОПЕК дастури доирасида ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2026-09-29 19:30:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим муассасалари инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ўқувчи ва тарбияланувчилар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки” ҳамда ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида таълим инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур дастур доирасида Бухоро туманининг Истиқбол маҳалласида ҳам ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларида мавжуд биноларни таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда замонавий талабларга мос шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш жараёнида объектларнинг ички ва ташқи қисмларини янгилаш, хоналарни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш каби ишлар бажарилмоқда.
Мазкур ишларнинг якунланиши натижасида Истиқбол маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектларидан фойдаланаётган аҳоли, хусусан, ёш авлод учун янада қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратилади.
Таълим ва ижтимоий соҳа объектларини модернизация қилишга қаратилган бундай лойиҳалар ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда ёш авлод учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.







