Ойбек маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-09-29 17:30:00 / Янгиликлар

Бухоро туманида фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий ечим топишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов томонидан ҳар жума куни туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули, ҳар сешанба куни эса маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул Ойбек маҳалласида бўлиб ўтди. Унда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, ер ва уй-жой, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни қонуний ва амалий ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай сайёр қабуллар фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва аҳолининг мурожаатларига тезкор ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри мужассам.









