Бухоро туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-09-25 18:00:00 / Янгиликлар

Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов туман Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам сўрадилар. Мурожаатлар асосан бандликни таъминлаш, уй-жой, ер муносабатлари, коммунал хизматлар, ижтимоий масалалар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни батафсил тинглаб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганди. Мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал этиш, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича эса масъул раҳбар ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди.
Айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига муаммоларни белгиланган муддатларда ўрганиш, қонуний ечим топиш ва натижаси ҳақида фуқароларга маълум қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндашиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муаммоларни ортга сурмасдан, амалий натижа билан ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.
Фуқаролар билан бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг муаммоларини бевосита ўрганиш, уларнинг мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ва жойларда мавжуд масалаларга самарали ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бухоро туманида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри мужассам эканини чуқур англаган ҳолда амалий ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.








