Саховат ва Соҳибкор маҳаллаларида камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар белгиланди
2026-09-22 15:25:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов маҳаллаларга ташриф буюриб, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганмоқда.
Навбатдаги манзил Саховат ва Соҳибкор маҳаллалари бўлди. Ташриф давомида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилалар даромадини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари ўрганилди.
Дастлаб, Саховат маҳалласи биносида Соҳибкор ва Саховат маҳаллаларида яшовчи, ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар билан мулоқот ўтказилди. Унда фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини яратиш ҳамда ижтимоий муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Саховат маҳалласида бугунги кунда 3 359 нафар аҳоли, 859 та оила ва 554 та хонадон истиқомат қилади. Маҳаллада 33 та камбағал оила ҳамда 30 нафар ишсиз фуқаро мавжуд.
Суҳбат давомида камбағал оилаларни даромадли фаолиятга жалб этиш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Соҳибкор маҳалласидаги мавжуд ҳолат ҳам ўрганилди. Маҳаллада 1 763 нафар аҳоли, 489 та оила ва 331 та хонадон мавжуд. Шундан 12 та оила камбағал оилалар тоифасига киради, 30 нафар фуқаро эса ишсиз сифатида қайд этилган.
Туман ҳокими маҳалла еттилиги билан биргаликда ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб «оилабой» ишлаш, камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ва бошқа мавжуд имкониятлардан фойдаланиш орқали қўшимча даромад манбаларини яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Анваржон Очилов фуқаролар мурожаатларини диққат билан тинглаб, ҳар бир масалани жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш муҳимлигини қайд этди. Масъулларга мурожаатларда кўтарилган масалаларни назоратга олиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Саховат ва Соҳибкор маҳаллаларида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.








