Ўзбаконда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўздан кечирилди
2026-09-10 16:15:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” доирасида Шергирон маҳалласига ташриф давомида Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов Ўзбакон қишлоғида ёш тадбиркор Муродали Муродов томонидан ташкил этилган “Ёшлар гузари” фаолияти билан танишди.
Мазкур масканда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш учун зарур шароитлар яратилган.
Ташриф давомида ёш тадбиркор томонидан ташкил этилган спорт зали ва мини футбол майдончаси кўздан кечирилди. Яратилган имкониятлар, ёшларнинг спорт билан шуғулланишига бўлган қизиқиши ҳамда гузар фаолиятини келгусида янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш жараёнида тадбиркорнинг фаолияти билан боғлиқ кадастр масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мурожаат тингланиб, ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.









