Ёшлар — давлат эътибори ва қўллаб-қувватловининг марказида
2026-08-13 14:05:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, билим ва касб эгаллаши, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, ўз салоҳиятини намоён этиши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси сифатида ҳар ҳафта пайшанба куни «Ёшлар куни» доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун ҳам Бухоро туманида ушбу анъана давом эттирилиб, туман ҳокими Анваржон Очилов Истиқбол маҳалласидаги 15-сон умумтаълим мактабида тадбиркор ёшлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.
Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, лойиҳаларни молиялаштириш, мавжуд имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш ҳамда ўз ташаббусларини амалга ошириш юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар.
Туман ҳокими ёшларнинг ҳар бир ташаббуси муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Билдирилган таклиф ва муаммоларни ўрганиш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бугунги кунда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш нафақат уларнинг бандлигини таъминлаш, балки янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалар иқтисодий салоҳиятини ошир









