Бухоро тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-08-07 15:30:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда амалий ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулни Бухоро тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Очилов олиб борди. Унда туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ер ва мулк муносабатлари, коммунал хизматлар, ичимлик суви, электр таъминоти, йўл инфратузилмаси, ижтимоий ёрдам ҳамда бошқа йўналишларга оид мурожаат ва таклифлари тингланди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат юзасидан фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиниб, масалаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди. Ўз ечимини топиши мумкин бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этиладиган масалалар бўйича эса тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, мурожаатларни қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш ҳамда уларнинг муаммоларини имкони қадар қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Таъкидланганидек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда долзарб муаммоларига амалий ечим топиш давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис, Бухоро туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, сайёр ва шахсий қабулларни мунтазам ташкил этиш орқали фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундай қабуллар аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ишончини ошириш ҳамда ҳудудларда мавжуд муаммоларни тизимли равишда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.







