Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очиловнинг Хитойга ташрифи давом этмоқда
2026-08-07 16:20:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари амалий учрашувлар ва тажриба алмашиш ишлари билан давом этмоқда.
Навбатдаги ташриф доирасида делегация Шанхай провинциясида фаолият юритаётган меваларни қайта ишлаш, мева асосида музқаймоқ ишлаб чиқариш, маҳсулотларни замонавий усулда сақлаш, қадоқлаш ҳамда экспорт қилишга ихтисослашган йирик корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида корхонада қўлланилаётган замонавий технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари, логистика тизими ҳамда экспорт йўналишлари юзасидан батафсил маълумотлар олинди. Айниқса, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, уларга юқори қўшилган қиймат яратиш ҳамда халқаро бозорларга экспорт қилиш борасидаги илғор тажриба алоҳида қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида Бухоро туманида ҳам меваларни қайта ишлаш, мева асосида музқаймоқ ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мазкур йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида хитойлик инвесторлар Бухоро туманига таклиф этилди.
Мазкур ташриф икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни Бухоро туманига жалб этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун муҳим замин яратиши кутилмоқда.









