Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очиловнинг Хитойга ташрифи давом этмоқда
2026-08-05 18:00:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари амалий учрашувлар ва тажриба алмашиш ишлари билан давом этмоқда.
Навбатдаги ташриф доирасида делегация Шинжон–Уйғур автоном районида фаолият юритаётган илғор фермер хўжалигида бўлиб, замонавий чорвачилик ҳамда органик ўғит ишлаб чиқариш тажрибаси билан яқиндан танишди.
Мазкур фермер хўжалигида 2 минг бош чорва моллари парвариш қилиниб, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологиялар жорий этилган. Айниқса, чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш орқали маҳаллий шароитда органик ўғит ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани делегация аъзолари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.
Ташриф давомида чорвачиликни самарали ривожлантириш, наслчиликни такомиллаштириш, органик ўғит ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ҳамда ушбу илғор тажрибани Бухоро туманида жорий этиш имкониятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар ўртасида чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хизмат сафари давомида ўрганилаётган илғор тажрибалар Бухоро туманида чорвачиликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни кенг жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.








