Ёшлар куни: Работиқалмоқ маҳалласида ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
2026-07-30 14:30:00 / Янгиликлар

Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Бухоро туманининг Работиқалмоқ маҳалласи биносида оталиққа олинган ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини янада ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, мавжуд масалаларни манзилли ўрганиш ҳамда амалий ечим топишдан иборат бўлди.
Юзма-юз мулоқот давомида ҳар бир ёшнинг мурожаати, муаммоси, таклифи ва ташаббуслари алоҳида тингланди. Билдирилган масалаларни ижобий ҳал этиш, ёшларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Суҳбат жараёнида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, замонавий мутахассисликларни эгаллашга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, оталиққа олинган ёшларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиши, спорт машғулотларига мунтазам қатнашиши ва турли ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этиши юзасидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Бундай самимий ва манзилли мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда муносиб ўрин топишига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ёшлар куни доирасидаги бу каби учрашувлар келгусида ҳам давом эттирилиб, ҳар бир ёш билан индивидуал ишлаш, уларнинг бандлиги, таълим олиши ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.









