РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-07-21 18:55:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Бухоро тумани, “Кунжиқалъа” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони юзасидан тарқалган мурожаат Бухоро тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Мазкур ҳолатни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча ва батафсил маълумот тақдим этилади.
