Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
2026-06-11 18:30:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда туманда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда таклифларини тинглаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида ёшлар етакчилари ўз ҳудудларидаги мавжуд муаммолар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат ва таклифни диққат билан тинглаб, ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.






