Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов ҳар ҳафта пайшанба куни ўтка
2026-06-11 09:50:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, гуруҳ хоналари ҳамда бино ва иншоотларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди. Ўрганишлар жараёнида муассасада амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокими томонидан масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бинoni таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болажонлар учун янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туманда мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.









