Бухоро туманида ғалла ўрим-йиғими қизғин бормоқда
2026-06-07 17:50:00 / Янгиликлар

Бухоро тумани ғаллакорлари бу йил 5 минг 452 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, қабул пунктларига ҳар қачонгидан ҳам мўл, сара дон етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Деҳқонларимиз бу йил давлатга 18 минг тоннадан кўпроқ дон тортиқ қилишни мақсад қилган.
Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил қилиш мақсадида 20 та отряд тузилган бўлиб, уларга 20 та замонавий комбайн ҳамда ҳар бир комбайнга 5 тадан юк автотранспорт воситаси бириктирилиб, ғалла ўрими ва ташиш жараёнида фаол иштирок этмоқда.








