Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очиловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
2026-06-05 13:45:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Хусусан, бугун, 5 июнь куни Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очиловнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтди.
Ташкил этилган фуқаролар мурожаатлари қабулида барча корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Аҳоли томонидан ишга жойлаштириш, моддий ёрдам тайинлаш, соғлиғини тиклаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар келиб тушди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди, ечими муддат талаб этадиган ёки қўшимча ўрганишни тақозо қиладиган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.






