Бухоро тумани ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни шахсий қабул қилиш жадвали тасдиқланди.
2026-06-08 10:50:00 / Янгиликлар

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ фуқаролар қабули қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🔹 Анваржон Очилов — Бухоро тумани ҳокимининг қабули ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10:00 да;
🔹 Сарвар Очилов — туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари қабули ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 10:00 да;
🔹 Элбек Жумаев — туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари қабули ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00 да;
🔹 Собир Ҳамроев — туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10:00 да;
🔹 Карим Абдуллаев — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қабули ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 10:00 да;
🔹 Фарҳоджон Шарипов — туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 14:00 да.
📍 Эслатиб ўтамиз, фуқаролар қабули Бухоро тумани Халқ қабулхонаси биносида ўтказилади.
Муаммо, таклиф ва мурожаати бўлган барча фуқароларни қабулда иштирок этишга таклиф этамиз.
