Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-10-29 14:55:00 / Янгиликлар

Сессия давомида Бухоро шаҳрида 2025-йилнинг ўтган даври давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар прокурорининг ахбороти, Бухоро шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги, Давлат кадастрлари палатаси ҳамда агентлигининг Бухоро шаҳар бўлимларида коррупсияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар, тўғрисидаги масала кўрилди.
Шунингдек, Бухоро шаҳридаги географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш, “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида 2025-йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар, 2025-йил 3-чорак жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сон Қарорининг ижроси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини мақсадли ўрганиш ҳамда ижро интизоми йўналишида олиб борилаётган ишлар, “Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида Бухоро шаҳрида мактабгача ва мактаб таълими тизимида таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.









