Қурбон Турсунов пахта теримида иштирок этаётган теримчилар билан учрашди
2025-09-22 13:10:00 / Янгиликлар
Пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган бугунги кунда Бухоро шаҳрида ҳам теримчилар меҳнати алоҳида эътиборда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов Бухоро шаҳридан теримга ёрдам бераётган теримчилар билан учрашиб, уларнинг шароитлари билан танишди.

Қурбон Турсунов меҳнаткаш теримчилар фидойилигини юксак қадрлаб, пахта терими – нафақат қишлоқ хўжалигидаги муҳим жараён, балки халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳнацеварлигини намоён этувчи анъана эканини алоҳида қайд этди.
Самимий суҳбатлар давомида теримчиларнинг кайфиятлари, уларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти, транспорт хизматлари ҳолати билан яқиндан танишилди. Илғор теримчилар эътироф этилиб, рағбатлантирилди.



