Низоли оилалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025-09-04 16:45:00 / Янгиликлар
Бугун Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умарова ва Ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида "Р.Ҳамроев" маҳалла фуқаролар йиғинида низоли оилалар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида низоли оилалар билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилиб, уларнинг муаммолари, турмушдаги келишмовчилик сабаблари атрофлича ўрганилди. Ҳар бир ҳолат алоҳида тартибда кўриб чиқилди ҳамда зарурий ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам чораларини кўриш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, "С.Айний" маҳалласидаги аёллар ётоқхонасида истиқомат қилаётган фуқарога камбағалликни олдини олиш ва меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинкаси топширилди.
Бундай амалий учрашувлар муаммоларни жойида ҳал қилиш, оилавий муҳитни яхшилаш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.




