Ҳунарли киши хор бўлмас
2025-08-30 13:25:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда "Ҳавзи-нав" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам хотин-қизларни тадбиркорликка, касаначиликка ва ҳунармандчиликка йўналтириш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминланиши уларнинг оилаларига даромад олиб келишлари билан биргаликда, ўзларига бўлган ишончни ошишига ҳамда маҳаллада ижтимоий муҳитни ижобийлашишига асос бўлмоқда.
Худди шундай аёллардан бири Аҳмад Борбанд кўчаси 16-уйда истиқомат қилувчи Гулрух Комилова 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан, пазандалик билан шуғулланиб, турли ширинликлар, сомсалар тайёрлаб, маҳалладошларини хурсанд қилиб келаётган эди. Ҳаракатчан, тиниб-тинчимас Гулрух Комилова 15 млн сўм имтиёзли кредит олиб, янги ҳунар тури билан шуғулланишни бошлади.
Эндиликда у қизи Зебинисо Рахматова билан гипс ва шамлардан, турли хилдаги сувинерлар, гуллар, ошхона идишлари ва бир-биридан чиройли стол чироқлари тайёрлаб, ўз буюртмачиларига етказиб бермоқдалар. Даромад ҳам яхшигина бўлмоқда.








