“Зарафшон” маҳалласида очиқ мулоқот: ишсизлик ва ижтимоий муаммоларга амалий ечимлар белгиланди
2025-07-24 17:00:00 / Янгиликлар

Ҳозирда "Зарафшон" маҳалласида 1 240 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 1 280 та оила ва 3 283 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий иқтисодий ривожланиш драйвери — хизмат кўрсатиш соҳасидир. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, маҳаллада 6 нафар ишсиз фуқаро аниқланган. Шунингдек, 22 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, ушбу оилаларнинг умумий аъзолари сони 128 нафарни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, маҳалла томонидан амалдаги дастурлар доирасида 28 нафар фуқарога 1 млрд 651 миллион, оилавий тадбиркорлик дастури бўйича 8 та оилага 137 миллион, "Бизнесга биринчи қадам" дастури бўйича 10 нафар фуқарога 192 миллион, маҳалла лойиҳаси доирасида 20 нафар фуқарога 745 миллион, "Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш" дастури бўйича иккита тадбиркорга 400 миллион кредитлар ажратилган.
Хатлов натижаларига кўра, маҳаллада 6 нафар ишсиз фуқаро аниқланган. Шунингдек, 22 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, ушбу оилаларнинг умумий аъзолари сони 128 нафарни ташкил этади.
Шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов ушбу ишсиз фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашди ва муносиб иш ўринлари таклиф этилди.
Учрашув давомида маҳалла аҳолиси томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Баъзи вақт талаб этувчи муаммолар бўйича эса масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар юклатилди ва уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинди.









