Бухоро юридик техникумида "Карера куни" тадбири бўлиб ўтди
2025-07-04 17:00:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг асосий мақсади — битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш ҳамда ишга жойлашишларида амалий кўмак беришдан иборат бўлди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида техникумнинг 110 нафар битирувчи ёшлари, Бухоро вилоятидаги 15 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар, хусусий секторлар ҳамда давлат ташкилотлари ўзларининг бўш иш óринлари билан иштирок этишди. Тадбирга "Фурқат" маҳалласидаги ишсиз фуқаролар жалб қилиниб, бандлиги таъминланишида муҳим қадам бўлди. Улар иш берувчилар билан очиқ мулоқотлар олиб бордилар, иш шароитлари ва бўш ўринлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида битирувчи ёшлар ўзларига муносиб иш óринлари билан танишиб, ташкилотлар билан меҳнат шартномаси имзоланишига замин яратилди.





