Бухоро шаҳрида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди
2025-06-04 19:50:00 / Янгиликлар

Хусусан, бугун Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар мактаблари, техникумлар ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг билим ва тафаккур даражасини ошириш, уларнинг мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
Ўйинда иштирокчилар бир нечта жамоаларга бўлинган ҳолда беллашдилар. Ҳар бир босқичда уларга тарих, фан, маданият, адабиёт ҳамда замонавий технологиялар бўйича саволлар тақдим этилди.
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган беллашув ёшлар орасида интеллектуал ўйинларга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.





