Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2025-05-23 10:50:00 / Янгиликлар
Ҳар қандай давлатнинг ривожи унинг билимли, зукко, иқтидорли ёшлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ана шундай иқтидор эгаларининг иқтидорини юзага чиқариш, янги яратувчанлик ғояларини қўллаб-қувватлаш, она ватанига садоқат руҳида камол топишига имкон яратиш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг қизиқиш ва таклифларини тинглаш борасида тегишли раҳбарлар томонидан учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилган.

Бухоро давлат Педагогика институтида Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуршид Яхёев бошчилигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Ёшларни касбга йўналтириш, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишга кўмаклашиш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида мулоқот олиб борилди ва 2 нафар ёшга кредит ажратилиши тўғрисида тегишли чоралар кўрилди.
Мазкур учрашув давомида ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Ёшлар ўзларининг саволларига тўлиқ жавоб олиб, таклиф ва ташшабусларини билдириб ўтдилар.









