Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-05-15 11:30:00 / Янгиликлар

Сессияни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Қурбон Турсунов бошқариб борди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2025-йил биринчи чораги давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида;
Депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатларини кўриб чиқиш тўғрисида;
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг 2025-йил 14-февралдаги ВИИ-5-16-2-42-Қ/25-сонли қарорларидан иқтисод қилинган маблағларни йўналтириш тўгрисида;
Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025-йил 1-чорак ижроси, ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўгрисида;
Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2025-йил учун дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;
Бухоро шаҳрида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида;
“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида 2025-йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар тўғрисид;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишлари ижросини “Бухоро шаҳар электр тармоқлари” корхонаси ҳамда “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида мақсадли ўрганиш якунлари тўғрисида;
Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 2025-йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлари ҳолати ҳамда коррупсияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида;
“Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” ҳолати бўйича 2025 йилнинг ўтган давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
Бухоро шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимлари ҳолати, соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.









