Бухоро шаҳридаги оромгоҳлар ўрганилди
2025-05-13 18:15:00 / Янгиликлар
Бугун Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Бахтиёр Адилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят марказидаги ёзги болалар оромгоҳларида бўлиб, мавсумга тайёргарлик жараёнларини кўздан кечиришди.

Дастлаб "Ёш алоқачи" оромгоҳида олиб борилаётган ишлар бирма бир ўрганилди. Бажарилаётган ишларни тезроқ якунлаш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг "Ҳумо" ва "Бухоро" оромгоҳларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.









