Ёзги оромгоҳлар ҳолати ўрганилди
2025-04-30 15:00:00 / Янгиликлар
Бугун Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари Феруз Ҳамроев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят марказидаги ёзги болалар оромгоҳларида бўлиб, мавсумга тайёргарлик жараёнларини кўздан кечиришди.

"Нефтчи", "Ҳумо" ва "Ёш алоқачи" оромгоҳларида олиб борилаётган ишлар бирма бир ўрганилди. Бажарилаётган ишларни тезроқ якунлаш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.







