Ижро интизоми — фаолият самарадорлиги ва масъулият мезони
2026-11-09 17:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, “Ижро.гов.уз” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021-йил 31-майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2025-йил 25-июлдаги ПФ-117-сон Фармонида белгиланган топшириқлар асосида Бухоро шаҳар ҳокимлигида “Ижро.гов.уз” ҳамда унинг тизимида яратилган “эдо.ижро.уз” ижро интизоми идоралараро электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда мажлис баёнларида берилган топшириқлари ўз вақтида ижрога қаратилиб, сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинган.

Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро шаҳар ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай қатъий назорат қилинмоқда.
“Ижро.гов.уз” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Яъни ҳар ойда 2 маротаба келгуси ойнинг якунига қадар ижро муддати келадиган топшириқлар рўйхати эслатма сифатида ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари, бўлинма раҳбарлари ва масъул ходимларга етказилмоқда.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари томонидан ҳар ойда битта корхона ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси мақсадли ўрганилмоқда.
2026-йилнинг 10 ойи (январ-октабр) давомида шаҳар ҳокимлиги аппаратида ижро интизомининг ҳолати 82 маротаба муҳокама қилинган.
2023-йил 21-ноябр куни Президентимиз раҳбарликларида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир топшириққа “темир интизом” билан жиддий ёндошиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқларини ўз вақтида, самарали ҳамда тўлиқ бажаришда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар корхона ташкилотлар раҳбарларининг роли ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш чоралари кўрилиб, сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриб борилмоқда.
2026-йилнинг ноябр ойи якунига қадар “эдо.ижро.уз” тизимида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 520 та ҳужжат ва топшириқлар шундан, 150 та Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари назорат режаси, 302 та кирувчи ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 68 та жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ижроси муддати келади.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида Президент ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида барча бўлимлар томонидан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, жорий йил ноябр ойида муддати келадиган ҳужжатлар ва топшириқларнинг камида 60 фоизини - 18 ноябрга қадар, камида 90 фоизини – 20-ноябрга қадар ҳамда 100 фоизини – 25-ноябрга қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш белгиланди.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида Президентимизнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча имкониятлар ишга солиниб, зарурий чоралар кўрилмоқда.
И.Сувонов,
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис
