Бухоро шаҳри маҳаллаларидаги еттилик аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди
2026-11-09 16:45:00 / Янгиликлар

Семинарда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ҳузуридаги «Маҳалла академияси» директори Мансур Бекмуродов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Файзулла Исмоилов ва бошқалар иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича маърузалар билан қатнашдилар.
Маърузалар давомида маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли муаммоларини хонадонбай ўрганиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ҳамда уларга манзилли ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, еттилик аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиш, аҳоли билан мулоқот маданиятини ошириш ва маҳалладаги мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш борасида амалий тавсиялар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, фаолият давомида юзага келаётган масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашдилар.
Бундай ўқув-семинарлар маҳалла еттилиги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда самарадорликни оширишга хизмат қилади.









