Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини шакллантиришга қаратилган тренинг якунланди
2026-11-06 09:45:00 / Янгиликлар

Тренингнинг якуний тадбирида Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари Феруз Хамроев ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги вилоят филиали масъул ходими Баҳриддин Эсановлар иштирок этди.
Тренинг давомида иштирокчилар меҳнат жамоаларида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, психологик хавфсизликни таъминлаш, низоли вазиятларни самарали ҳал этиш ҳамда мурожаатларни холис ва махфийлик тамойиллари асосида кўриб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Машғулотлар интерактив усуллар, амалий кейслар ва гуруҳли муҳокамалар асосида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши ҳамда келгусида ушбу йўналишда мустақил тренинглар ўтказиш салоҳиятини оширишга хизмат қилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Мазкур ўқув дастури меҳнат жамоаларида соғлом, хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган иш муҳитини шакллантириш, инсон қадр-қимматини улуғлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасидаги муҳим амалий қадамлардан бири бўлди.









