Ҳунарли аёл — оила фаровонлиги таянчи
2026-11-05 10:50:00 / Янгиликлар

Ана шундай ташаббускор ва ҳунарли аёллардан бири Чармгарон кўчаси, 36/1-уйда истиқомат қилувчи Маржона Умарова. У аввалдан турли хил чойшаблар тикиб, маҳалладошларининг ҳурмат ва эътиборини қозониб келаётган эди. Тиниб-тинчимас, изланувчан ва тадбиркорликка иштиёқи баланд Маржона Умарова ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 17 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, янги ҳунар йўналишини йўлга қўйди.
Эндиликда у кўрпа, кўрпача ва ёстиқлар, шунингдек, мато бўлаклари, қирқимлар ва қуроқлардан турли хил ёстиқ ҳамда тўшамалар тайёрлаб, буюртмачиларга сифатли маҳсулотлар етказиб бермоқда.
Энг қувонарлиси, биргина имтиёзли кредит ва аёлнинг интилиши орқали янги имкониятлар эшиги очилди. Бу эса ҳунар орқали даромад топиш, оила фаровонлигини ошириш ва ўз меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин эгаллаш мумкинлигининг ёрқин намунасидир.




