Бухоро шаҳар Оила ва хотин-қизлар маскани фаолияти ўрганилди
2026-11-05 09:25:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида масканда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Жумладан, ёш оилаларни мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган ўқув машғулотлари, оилавий ажримларнинг олдини олиш, низоли ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан олиб борилаётган манзилли ишлар, ҳамкор ташкилотлар билан йўлга қўйилган алоқалар ва уларнинг вазифалари, хотин-қизлар иштирокида ташкил этилган тадбирлар, танловлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, миграциядан қайтган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида фаолият давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Аниқланган масалаларни бартараф этиш, иш самарадорлигини янада ошириш, хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олиниб, бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди.





