БУХОРО ШАҲРИДА МАХСУС ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ
2026-11-02 19:55:00 / Янгиликлар

Тренинг машғулотларига старт бериш мақсадида ташкил этилган очилиш маросимида сўзга чиққанлар томонидан мазкур тадбирнинг долзарблиги, асосий мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Таъкидланганидек, тренингнинг асосий мақсади меҳнат жамоаларида соғлом, хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитни шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли кўринишдаги таъқиб ва тазйиқларнинг олдини олиш, шунингдек, бундай ҳолатлар юзасидан келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш бўйича масъул ходимларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Шунингдек, машғулотлар давомида иштирокчиларга таъқиб ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш, мурожаатларни холисона ҳамда махфийлик тамойилларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқиш, жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат жамоаларида соғлом психологик муҳитни мустаҳкамлаш юзасидан зарур билим ва тавсиялар берилиши кўзда тутилган.
Мазкур тренинглар давлат органлари ва ташкилотларида инсон қадр-қиммати, ўзаро ҳурмат, тенглик ва хавфсизлик тамойилларига асосланган меҳнат муҳитини қарор топтиришга хизмат қилади.









