Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш — камбағалликни қисқартириш йўлидаги муҳим қадам
2026-10-29 20:25:00 / Янгиликлар

Аҳоли сони 16 минг нафардан ортиқ бўлган мазкур маҳаллада қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик асосий иқтисодий драйверлардан ҳисобланади. Ушбу йўналишларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Маҳаллада самарали меҳнат ва ташаббускорлик намунасини кўрсатаётган фуқаролардан бири Марзия опа Қурбонова. У 45 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағидан фойдаланиб, иссиқхона хўжалигини кенгайтирган. Натижада 15 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга, уларнинг даромад топиши ва оилавий фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Иşиқхонасида асосан бодринг, бақлажон, булғор ва аччиқ қалампир етиштираёрган Марзия опа яратилган шароит ва имкониятлардан мамнун.
Бу каби ташаббуслар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар орқали янги иш ўринларини яратиш, оилалар даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш — оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартириш ва жамият тараққиётини таъминлашнинг муҳим омилидир.






