“Зулфия” номидаги давлат мукофот танловининг Бухоро шаҳар босқичи бўлиб ўтди
2026-10-27 21:10:00 / Янгиликлар

Нуфузли танлов доирасида иштирокчилар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, жамоатчилик фаолияти ҳамда янги қўшилган тиббиёт йўналишлари бўйича сараланди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ва юксак марраларни забт этишга бўлган интилишини рағбатлантиришда алоҳида аҳамият касб этувчи мазкур мукофот ўз соҳасида юқори натижаларга эришган, истеъдоди, билими ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган ёшларни бирлаштирди.
Танловда 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, аъло хулқи, ноёб истеъдоди ҳамда сўнгги уч йил давомида халқаро ёки республика миқёсида юқори натижаларга эришган хотин-қизлар иштирок этди.
“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти ёш авлод, хусусан, қизларимизни илм-фан, ижод, спорт ва бошқа соҳаларда янги ютуқларга руҳлантирувчи, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим эътирофдир.








