Бухоро шаҳрида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2026-10-25 16:00:00 / Янгиликлар

Байрам тадбирида эл-юрт тинчлиги, халқ осойишталиги ва жамият барқарорлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати, касбга садоқати ва фидойилиги юксак қадрланиши таъкидланди.
Тантанали дастур давомида янграган куй-қўшиқлар, дилрабо мусиқий чиқишлар ва кўтаринки кайфият улашган бадиий намойишлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Дарҳақиқат, халқ осойишталиги йўлида хизмат қилиш — юксак масъулият, матонат ва фидойиликни талаб этадиган шарафли бурчдир. Ўз ҳаётини эл-юрт хавфсизлиги ва фаровонлигига бағишлаган соҳа ходимларининг хизматлари жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди
Байрамингиз муборак бўлсин, юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги посбонлари!









