"Ҳамид Олимжон" маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-10-21 17:15:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини белгилаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳалла кўчалари ва жамоат жойларини ободонлаштириш, ҳудудда тозалик ва тартибни таъминлаш, аҳоли учун янада қулай яшаш муҳитини яратиш юзасидан фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида маҳаллани комплекс ривожлантириш, аниқланган муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Асосий мақсад маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодий фаолликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқаролар учун муносиб яшаш шароитларини яратишдан иборат.


