Бухоро шаҳрида туризм ривожи ва аҳоли бандлигига хизмат қилувчи янги лойиҳа
2026-10-17 13:40:00 / Янгиликлар

Хусусан, маҳалланинг Намозгоҳ кўчасида жойлашган “Шамсобод Ҳотел” меҳмонхонаси ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалардан бири ҳисобланади. 11 та хонадан иборат бўлган, бир вақтнинг ўзида 22 нафар меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга мазкур меҳмонхона сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, уларга кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда шаҳарнинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, меҳмонхона фаолияти натижасида янги иш ўринлари яратилди. Бу эса маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва оилалар фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади.
Мазкур ташаббус хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллада иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда Бухоронинг бой тарихий-маданий мероси ва туристик имкониятларини кенг тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.
"Ҳамид Олимжон" маҳалласида тадбиркорлик субектлари учун қулай шароитлар яратиш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва янги иш ўринларини ташкил этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, ҳар бир янги лойиҳа ҳудуд тараққиёти, аҳоли фаровонлиги ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.








