"Гулистон" маҳалласидаги “Газлишох” кўчасининг 1,5 км қисмида бунёдкорлик ишлари бошланди
2026-10-16 17:40:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, кўчаларни ободонлаштириш, аҳоли ва меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган. Хусусан, ҳудудга 75 дона манзарали декоратив чироқ, 50 та чиқинди қутиси, 50 дона ўриндиқ, сунъий фавворалар ва турли декоратив элементлар ўрнатилади. Шунингдек, 1,5 километр брусчатка йўлаги, велосипед йўлаги ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилиб, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда йўл қопламасини янгилаш ишлари амалга оширилади.
Умумий қиймати 21,1 миллиард сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиши натижасида 39 та янги хизмат кўрсатиш обекти ташкил этилиши ва 80 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Айни пайтда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланган бўлиб, уларни қисқа муддатларда якунлаб, ҳудудни аҳоли фойдаланиши учун қулай, замонавий ва обод масканга айлантириш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур лойиҳа "Гулистон" маҳалласининг қиёфасини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли учун тун-у кун хизмат кўрсатадиган замонавий муҳит яратишга хизмат қилади.









